Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

Ёшлар иттифоқининг фаолияти

Иссиқлик электр станциялари тизимида ёшларга оид давлат сиёсатига мувофиқ ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳада меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлишга интилишларини қўллаб-қувватлаш, халқаро андозалар асосида касб-ҳунар эгаллашга фаол интилаётган, инновацион ғоялар ва илмий-техник лойиҳаларни ишлаб чиқаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда, ихтиролар, таклифлар, уларнинг касб маҳорати ва билимини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Корхонада ёшлар кутубхонаси ва ўқув заллари, спорт, футбол майдонлари, ишлаб чиқариш майдонларида ёш меҳнаткашларнинг бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратилган. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга мувофиқ корхона раҳбарияти иштирокида ишлаб чиқариш майдонларимизда ёшлар ўртасида форумлар, байрамлар, учрашувлар, кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Китобга муҳаббат, мустақил фикрлаш ва кенг дунёқараш, адабиёт, мусиқа, театр ва санъатга қизиқиш уйғотиш мақсадида «Ёш китобхон», «Китобхон оиласи», «Энг яхши иншо» каби тадбирлар ташкил этилмоқда. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Атоқли ёзувчи ва шоирлар ижодини ўрганишга бағишланган адабий ҳафталиклар мунтазам ўтказилмоқда.

Бўш иш ўринлари

Барча долзарб янгиликлар

Давомини ўқиш
Муҳим фактлар

Яна муҳим фактларни билиб олинг

Давомини ўқиш
Коррупцияга қарши курашиш

Ёш авлодга муносиб ибрат керак.

Давомини ўқиш
Маълумот сўраш

Маълумотларни сўраш учун кўрсатмалар

Давомини ўқиш
Сўров юборинг

Сўровингизни юборинг

Давомини ўқиш