Шу йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар “Ангрен ИЭС” АЖ 6-сонли турбогенераторида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамиятида 2025-2027 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижросига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш-конференцияси юқори савияда ташкил этилди.
"Ўзбекэнерготаъмир" АЖ раҳбар-ходимлари учун “Коррупция хавфларини бартараф этиш – самарали корпоратив бошқарувнинг ажралмас қисми” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Эзгулик ва янгиланиш тимсоли бўлган Наврўз умумхалқ байрами “Ўзбекэнерготаъмир” АЖда ҳам кенг ва тантанали руҳда нишонланди. Ушбу байрам тадбири корхона жамоасини янада бирлаштириб, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни юксалтирувчи унутилмас онларга бой бўлди.
.jpg)
Азиз юртдошлар!
Қадрли жамоадошлар!
Сизларни юртимизда кенг нишонланаётган улуғ ва қутлуғ айём — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Наврўз — табиат уйғониши, янгиланиш ва эзгулик тимсоли бўлган, қалбларга илиқлик, меҳр-оқибат ва умид бағишловчи қадимий ва бетакрор байрамдир. Ушбу муборак кунларда ҳар бир хонадонга файзу барака, тинчлик-осойишталик, қут-барака ва фаровонлик кириб келсин.
“Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамияти жамоаси ўзининг ҳалол ва самарали меҳнати билан мамлакатимиз энергетика тизимини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, касбий маҳорати ва юксак масъулиятингиз ҳар қандай эътирофга лойиқдир.
Бугунги янгиланиш ва тараққиёт даврида ҳар бирингизнинг меҳнатингиз жамиятимиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Келгусида ҳам биргаликда янги зафар ва ютуқларга эришиб, корхонамиз нуфузини янада юксалтиришга ишонаман.
Наврўз айёми барчамизга қутлуғ бўлсин!
Ҳурмат билан,
Джамолиддин Якубов,
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ Бош директори
Юртимизда 13–14 март кунлари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари кенг жамоатчиликни бир мақсад — ободончилик ва атроф-муҳитни асраш йўлида бирлаштирмоқда. Ушбу хайрли ташаббусда “Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамияти жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамиятда фаолият юритаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилди. Корхона раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбири аёл ходимларга кўтаринки кайфият улашгани билан аҳамиятли бўлди.
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ раҳбар кадрлари учун “Замонавий бошқарув” йўналишида махсус малака ошириш ўқув курслари бошланди. Ушбу ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси базасида ташкил этилди.
Мазкур ташаббус “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ Бош директори ҳамда Жамият Ўқув маркази томонидан илгари сурилиб, раҳбар кадрларнинг касбий салоҳиятини тизимли равишда ошириш ва замонавий бошқарув компетенцияларини шакллантириш, компания бошқарув салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Сизни Россия Кластерлар Ишбилармонлик Уюшмаси билан танишишга таклиф қиламиз: