Фотовольтаик лойиҳаларни тайёр ҳолда топшириш бўйича барча турдаги ишларни бажариш, жумладан, станция учун жой танлаш, муҳандислик ҳисоб-китоблари, лойиҳалаш, давлат органларида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, тизимни ўрнатиш, ишга тушириш, тизимни мониторинг қилиш ва кафолатли хизмат кўрсатиш.
2022-2024 йй. «O‘ZBEKENERGOTA’MIR» АЖ томонидан, республикамиз ҳудудларида умумий қуввати 25 МВт дан ортиқ фотоэлектр станциялари (ФEС) қуриб битказилиб, ишга туширилди. Саноат секторида ўрнатилган қуввталар 16 МВтдан ортиқ:
"Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 790 кВт (2023 йил) ФЕС
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" филиали ҳудудидаги 1326 кВт (2022 йил) ФЕС
"Ангрен иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 100 кВт (2023 йил) ФЕС
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Муборак иссиқлик электр маркази" филиали ҳудудидаги 1220 кВт (2022 йил) ФЕС
"Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 1035 кВт (2022 й) ва 200 кВт (2023 й) ФЕС
520 кВт (2023 йил) "Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" филиали ҳудудидаги ФЕС
"Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 1040 кВт (2022й), 435 кВт (2023й) ва 180 кВт (2024й) ФЕС
"Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 80 кВтли ФЕС (2022 йил)
"Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ ҳудудидаги 1038 кВт (2022 йил) ФЕС
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Тошкент иссиқлик электр маркази" филиали ҳудудидаги 506 кВт (2022 йил) ФЕС
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси" филиали ҳудудида 4500 кВт (2024й)
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ "Фарғона иссиқлик электр маркази" филиали ҳудудидаги 1929 кВт (2022 йил) ва 1090 кВт (2023 йил) ФЕС