Корхона раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш
Корхонанинг фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш
Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида корхона фаолиятининг долзарб жиҳатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш
Корхона расмий веб-сайтида корхона фаолиятига дахлдор ахборот ва янгиликларни мақола, хабар ва таҳлилий материаллар шаклида ёритиб бориш, веб-сайтдаги ахборот ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш
Корхонага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида корхона раҳбариятини хабардор қилиш
Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни корхонанинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва қайта ишлаш
Оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, шарҳлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш
Корхона фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле- ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш
Корхона раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, интервьюлари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш
Корхона фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш. Корхона раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлаш
Оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун корхона фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш
Корхона фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш
Интернет тармоғида корхонанинг веб-сайтидаги ахборотларни ташкил этиш ва уни замонавий даражада ёритиш
Хизмат ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг корхона фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртмалари ва сўровларини кўриб чиқади