Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТДАН МУСТАҲКАМЛАНАДИ

“Ҳунар - ҳунардан ризқинг унар” дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ўз касб-кори билан эл ўртасида ҳурмат-эътибор топади, ризқи унади. Шундай касблар бўладики, улар авлоддан авлодга ўтади, устозлар ўз шогирдларига сирларини ўргатиб, камол топтиради. Буларга темирчилик, чилангарлик, электр ускуналар устаси ва бошқа кичик мутахассисликлар кирадики, уларда малака ошириш учун албатта, назарий ва амалий кўникмалар тенгдан олиб бориш зарур бўлади.

Энергетика соҳасида кўп йиллик тарихга эга «O’ZBEKENERGOTA’MIR» акциядорлик жамияти қошида янги барпо этилган "Ўқув маркази" айни кунда ана шундай мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда.

Бундан ташқари “Ўқув маркази” томонидан қозон ва буғ-газ турбина ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар, кенг профилли машинист, дастурлаштириладиган машина оператори, таъмирловчи чилангар, технологик асбоб-ускуналар ва тегишли тузилмаларни йиғувчи сингари касб сирларини ҳам ўргатиш режага киритилган.Шунингдек, курс битирувчиларининг якуний билимларини баҳолаб бориш мақсадида таъриф малака комиссияси томонидан амалий ва назарий имтиҳонлар ўтказилади. Бу эса, таълим олишнинг юқори сифат даражасини кафолатлайди.

Ушбу "Ўқув маркази" томонидан жорий йилдан бошлаб бир қатор йўналишлар бўйича ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Илк машғулот “Электргазпайвандловчи” (“Аргон-газ ҳимоя остида пайвандлаш”) йўналиши бўйича 160 соатга мўлжалланган ўқув курсларига бағишланди. Ўқув курсига жамиятнинг ҳудудий участкаларидан 25 нафар ишчи-ходимлар жалб этилди.

«OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ: АСОСИЙ ЭЪТИБОР КАДРЛАРНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ЎСИШИГА ҚАРАТИЛМОҚДА

Сўнгги йилларда энергетика соҳасига кириб келаётган янги технологиялар ходимларнинг профессионал ўсишига алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда. Зеро маҳаллий шароитда бундай янги усуллар ва қурилмаларда ишлай оладиган малакали кадрлар иқтисодий ривожланишга муносиб ҳисса қўшады.

Аввал хабар берганимиздек, OʻZBEKENERGOTAʼMIR АЖ қўшида ташкил этилган “Ўқув маркази”да ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш зарурки, 18 та турли йўналишларни ўз ичига қамраб олган ўқув режаси асосида машғулотлар жорий йилнинг 15-февралининг бошланишидан бошлаб мунтазам ўтказилмоқда. Назарий ва амалий машғулотларнинг сифатли ўтказилиши энергетика соҳасида кўп йиллик тажрибаги бор мутахассислар ва олийгоҳлардан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар зиммасига юклатилган.

 

Дастлабки машғулотлар “Электгазпайвандловчи” (Аргон-газ ҳимояси остида пайвандлаш) йўналиши бўйича ўтказилди. 160 соатга мўлжалланган ўқув курсларига жамиятнинг барча ҳудудий участкаларида 25 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган эди.

Кейинги босқичда “(IES) Қозон ва буғ-газ турбина ускуналарини таъмирлаш бўйича чилагар” йўналиши бўйича 160 соатга мўлжалланган ўқув курсларига барча ҳудудий участкаларида 30 нафар ишчи-ходимлар машғулотларда иштирок этдилар.

Ҳозирда йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари ниҳоясидан етказилиб, якуний имтиҳонлар натижасида барча тингловчиларга гувоҳномалар тақдим этилди.


2023 йил 2 май куни «Энергия тежамкорликни ошириш» мавзусида бўлиб ўтадиган давра суҳбати ҳамда Тошкент Давлат Аграр Университетининг бир қанча профессор ўқитувчилари ва 30 нафардон ортиқ талабалари учун ташкил этилган экскурсия бўйича

МА’ЛУМОТ

Куни кеча хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги PQ-436-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасига асосан аниқ энергетика соҳасида фаолият олиб борадиган корхоналарда кўплаб бажарилиши лозим бўлган ишлар белгиланган эди.

Бу борада «OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ да ҳам ҳозирги кунга келиб бир қанча кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан жорий йилнинг 2 май куни, Тошкент Давлат Аграр Университетининг бир қанча профессор ўқитувчилари ва 30 нафардон ортиқ талабалар иштирокида «OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ га қарашли Ишлаб чиқариш базаси ҳудуди бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, ушбу экскурсиядан асосий мақсад талабаларни ўз йўналиши ва келажакда танлаган касбининг қизиқишини янада кучайтириш, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишига озгина бўлса ҳам корхоналар томондан ҳиссамизни қўшиш деб билямиз.

Ташкил этилган экскурсиядан сўнг “Энергия тежамкорликни ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбати «OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ Бош директори в.б. Радjabов Ильхом Болтаевич ўз нутқлари билан очиб бердилар. Шундан сўнг давра суҳбати И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Электр-энергетика факультети техника фанлари доктори, профессор Мирсаидов Жафар Мирзаахматович давом эттирдилар. Суҳбат давомида профессор Ж.М.Мирсаидов ўзларининг узоқ йиллик тажрибалари ва йиллар давомида орттирилган билим ва кўникмаларини таклиф этилган талабалар ва корхонанинг ишчи-ходимлари билан улошдилар ҳамда фойдали маълумотларни айтганини ўтдилар. Давра суҳбатига таклиф этилган Тошкент Давлат Аграр Университети Технологик жараёнларни автоматлаштириш кафедраси мудири М.Жийанов ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Бундан ташқари «Ўқув маркази» томонидан “Назорат ўлчов асбоблари ва автоматизация бўйича электр-чилингар” йўналиши бўйича ташкил қилинган ўқув курсларига ҳудудий участкалardan жалб қилинган 12 нафар ишчи-ходимлар ҳам ташккиллаштирилган давра суҳбатда иштирок этишди ва ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлишди.

Давра суҳбати якунланганда «OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ «Ўқув маркази» бошлиғи Умаров Сарвар Яркулович сўзга чиқиб келгусида бу каби давра суҳбатлари бугандан ҳам кенг кўламда ўтказилиши, нафақат “Энергия тежамкорликни ошириш” мавзусида балки энергетика соҳасига оид бошқа мавзуларда ҳам ўқув семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш режада борлиги тўғрисида айтди. Шунингдек, ташкил этилган экскурсия ва давра суҳбатларида иштирок этган барчага талабаларга, ўқитувчи ва профессорларга, ишчи-ходимларга корхонamiz номидан миннатдорчилик билдирилди ва тадбирга якуний нуқта қўйилди.

«OʻZBEKENERGOTAʼMIR» АЖ «Ўқув маркази» томонидан 2023 йил 1 август кунидан бошлаб Юк илдиравчи-боғловчи” (Стропальщик) йўналиши бўйича 80 соатга мўлжалланган навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди. Ташкил этилган ўқув курсларига барча ҳудудий участкалardan 16 нафар ишчи-ходимлар жалб қилинди. Ушбу ўқув курсларини назарий қисми бўйича ўқитиш Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилинган Қ.Джалилов зиммасига, амалий қисми бўйича ўқитиш Ишлаб чиқариш базаси (IES) қозон ва чанғ-кўкун тайёрлаш сексларини таъмирлаш бўйича 3-даржали чилагар Н.Ашурматов зиммасига юклатилди.

Ҳозирда Юк илдиравчи-боғловчи” (Стропальщик) йўналиши бўйича ўқув машғулотлари бошланган бўлиб, ўқув курси якуни бўйича имтиҳонларни керакли баҳоларга topshirgan ишчи-ходимларга юқорида кўрсатиб ўтилган йўналиш бўйича гувоҳномалар тақдим этилади.

Сертификат

O'ZBEKENERGOTA'MIR AJ ўқув маркази 1.71 MB pptx