“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ “Иссиқлик электр станциялари” АЖ билан биргаликда форумнинг ишчи дастурида иштирок этди.
Асосий эътибор — энергетика соҳасини рақамлаштиришга қаратилди. Форум доирасида рақамли трансформация, жараёнларни автоматлаштириш ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришга оид ёндашувлар тақдим этилди.
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ учун рақамлаштириш — стратегик устувор вазифа бўлиб, у инфратузилмани модернизация қилиш, самарадорликни ошириш ва соҳанинг барқарор ривожланиши асоси ҳисобланади.