Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

Дастурнинг асосий йўналиши – энергетика соҳасидаги таъмирлаш ишларининг замонавий стандартлари:

• Дефектоскопия — металл конструкциялар ва пайванд чокларидаги яширин нуқсонларни аниқлаш;

• Электргазпайвандлаш — юқори босим остида ишловчи ускуналар билан халқаро талаблар асосида ишлаш.

Мазкур дастур назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олган бўлиб, якунда иштирокчилар аттестациядан ўтказилади. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга халқаро даражадаги сертификатлар топширилади.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга тизимли равишда сармоя киритмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон иссиқлик электр станцияларида таъмирлаш ишларининг хавфсизлиги ва ишончлилигини янги босқичга кўтаришдир.