Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

Ангрен ИЭС 6-сонли турбогенератори режали таъмирланмоқда

Мазкур таъмирлаш ишлари энергетика ускуналарининг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида ташкил этилган.

Таъмирлаш жараёнида “Ўзбекенерготаъмир” АЖнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда “Ангрен ИЭС” АЖ тажрибали муҳандис-техник ходимлари фаол иштирок этмоқда. Ишлар белгиланган техник меъёрлар ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Жорий таъмирлаш доирасида турбогенераторнинг асосий ва ёрдамчи қисмлари тўлиқ кўздан кечирилмоқда, зарур ҳолларда эҳтиёт қисмлар алмаштирилмоқда, механик ва электр тизимларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шу билан бирга, ускунанинг самарадорлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш корхонанинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, истеъмолчиларга узлуксиз ва ишончли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.