Ҳашарнинг биринчи кунида корхона ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ходимлар томонидан ишлаб чиқариш майдонлари ва маъмурий бинолар атрофи тартибга келтирилди, ҳудуд тозаланди. Шунингдек, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ташкил этилди. Бу эса корхона ҳудудининг янада обод ва кўркам бўлишига хизмат қилди.

Ҳашарнинг иккинчи кунида эса экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилди. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона ҳудуди ҳамда ишлаб чиқариш участкалари атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур тадбирлар нафақат ҳудудни обод қилиш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, жамоада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ жамоаси бундай хайрли тадбирларда фаол иштирок этиш орқали юртимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.