Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

НАВРЎЗ – ЯНГИЛАНИШ, БАРАКА ВА БИРДАМЛИК АЙЁМИ

Тантанали тадбирда жамият раҳбарияти, турли бўлим ва хизматларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар, шунингдек, корхонада узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, бугунги кунда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари иштирок этди. Уларнинг байрамга ташрифи тадбирга алоҳида файз ва маъно бахш этди.

Тантанали тадбир аввалида жамият Бош директори Джамолиддин Якубов барча жамоа аъзоларини Наврўз билан табриклаб, бу байрам халқни бирлаштирувчи, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни тарғиб этувчи улуғ айём эканини таъкидлади ҳамда ходимларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди.

 “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ қошидаги “Фахрийлар Кенгаши” раиси Азиз Мусаев эса кўп йиллик тажриба ва анъаналарни ёш авлодга етказиш муҳимлигини қайд этиб, корхонада раҳбарият ташаббуси билан кенг нишонланаётган Наврўз инсонларни яқинлаштириб, авлодлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаётганини таъкидлади.

 Наврўзнинг ажралмас рамзи бўлган сумалак тайёрланиб, жамият ишчи-ходимларига улашилди. Сумалак атрофидаги самимий суҳбатлар, қўшиқлар ва эзгу тилаклар байрам руҳини янада бойитди.

 Баҳорга хос миллий таомлар, турли ноз-неъматлар билан безатилган тўкин байрам дастурхони барчани бир жойга жамлади. 

 Тадбирга эл суйган санъаткорларнинг ташрифи эса байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади. Жонли ижродаги қўшиқлар, куй ва қўшиқлар байрамга ўзгача руҳият берди.

 Байрам дастури доирасида ишчи-ходимлар иштирокида қизиқарли руҳдаги ўйинлар ташкил этилди. Қувноқ беллашувлар ва кулгуга бой мусобақалар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди, бу эса жамоада дўстона муҳит ва бирдамликни янада мустаҳкамлади.

 Ушбу тадбир нафақат байрамона ҳордиқ чиқариш, балки жамоада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Наврўзнинг эзгу анъаналари асосида ташкил этилган бу каби тадбирлар ходимларни янги меҳнат ютуқларига илҳомлантириши шубҳасиз.

 Наврўз — бу фақат байрам эмас, балки қалбларни яқинлаштирадиган, эзгуликка чорлайдиган, инсон ва табиатни янгиланишга ундайдиган улуғ айёмдир. “Ўзбекэнерготаъмир” жамоаси бу йилги байрамни ана шундай юксак руҳ ва мазмун билан қарши олди.