Эрта тонгданоқ жамият остонасида байрамона муҳит ҳукм сурди. Корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар раҳбарият ва ҳамкасб эркак ходимлар томонидан самимий тилаклар ва байрам совғалари билан тантанали кутиб олинди. Уларга гуллар тақдим этилди, эзгу тилаклар билдирилди.

Тантанали тадбирда аёл ходималарни самимий қаршилаган “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ Бош директори Джамолиддин Якубов уларни қутларкан, жамиятда меҳнат қилаётган хотин-қизларни энергетика соҳасидаги масъулиятли ва шарафли меҳнати, юксак касбий маҳорат ҳамда садоқати учун алоҳида қадрлашини таъкидлади. Шунингдек, аёллар нафақат иш жойида, балки оилада ҳам меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва эзгулик тимсоли эканини алоҳида қайд этди.

Баҳор нафаси билан уйғунлашган бу каби самимий эътирофлар эса аёл ходимларга янги куч ва илҳом бахш этди.

Иш кунининг бошиданоқ бошланган байрам шукуҳи ҳамкасаба аёлларга кўтаринки кайфият улашиб, уларни янада руҳлантирди.
