Сайт тест режимида ишламоқда

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тош ДУК кўчаси 296-уй info@uzbekenergotamir.uz
Сайт харитаси (1100)(+998 55) 508-89-98

"ЎЗБEКEНEРГОТАЪМИР" АЖ: Ривожланиш сари замонавий ёндашув

   Шу нуқтаи назардан, «ЎЗБEКEНEРГОТАЪМИР» АЖ раҳбарияти томонидан замон талабларига мос ёндашувлар жорий этилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш жараёнидан узилмаган ҳолда ходимларнинг малакасини ошириш, уларни хорижий техник адабиётлар билан мустақил ишлай оладиган даражага олиб чиқиш мақсадида корхонада чет тили курслари ташкил этилди.

   Кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан ушбу ташаббус илгари сурилиб, ходимлар учун қулай шароитда, бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда таълим олиш имконияти яратилди. Бу ёндашув нафақат ходимларнинг лингвистик билимларини, балки техник ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини ҳам ривожлантиради.

   Мазкур тил курслари орқали ходимлар инглиз тилидаги техник адабиётлар, халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган ҳужжатлар ва амалий қўлланмалардан бевосита фойдаланиш имконига эга бўлишмоқда. Натижада, уларнинг касбий малакаси ошиб, «ЎЗБEКEНEРГОТАЪМИР» АЖнинг халқаро миқёсдаги лойиҳаларда иштирок этиш салоҳияти сезиларли даражада кенгаяди.